Ўзбекистонда сувдан қарздорларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

2027 йил 1 январдан Ўзбекистонда ичимлик суви ва оқова сув хизматлари бўйича қарздорликни ундириш тартиби ўзгаради. Агар истеъмолчи ижро иши юритилганидан кейин ҳам қарзини тўламаса, унга электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланиши мумкин. Бу ҳақда «Ўзсувтаъминот» АЖ хабар берди.

Янги тартиб қарздорликни ундиришнинг икки усулини назарда тутади. Агар қарз миқдори 1 000 БҲМдан (440 миллион сўм) ошмаса, масала нотариус орқали ҳал қилинади. Бундан юқори қарзлар эса суд тартибида ундирилади.

Шундан сўнг ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросига юборилади. Агар истеъмолчи тўловдан бўйин товлашда давом этса, унга электр энергияси учун тўлов қилиш имконияти чекланади.

Бу электр энергияси ўчирилишини англатадими?

«Ўзсувтаъминот» таъкидлашича, қарздорлик юзага келиши электр энергияси учун тўловларнинг дарҳол чекланишига олиб келмайди.

Истеъмолчига қарзни қоплаш учун вақт берилади. Чеклов фақат тегишли тартиб-таомиллардан кейин ҳам қарз тўланмаган тақдирда қўлланади.

Шу билан бирга, белгиланган механизмга кўра, электр энергияси ҳисобида маблағ мавжуд бўлса, уни етказиб бериш давом этади. Бироқ баланс тугаганидан кейин истеъмолчи сув таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича қарзини тўламагунича ҳисобини тўлдира олмайди.

«Электр энергияси учун тўловларни амалга ошириш имкониятини чеклаш фақат қарздорлик қопланмаган ҳолда қолган тақдирдагина қўлланади», — дея таъкидлади идора.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон аҳолиси даромадларининг чорак қисмидан кўпроғини трансфертлар ташкил этди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистон аҳолисининг жами даромадларида трансфертлар улуши 25,7 фоизни ташкил этди. Бу тоифага пенсиялар, нафақалар, стипендиялар...

Больше похожих статей