- Advertisement -
Хитойнинг Сиань шаҳрида байдарка ва каноэда гребной слалом бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна икки кумуш медалга сазовор бўлди.
Иккала медаль ҳам жамоавий баҳсларда қўлга киритилди.
Байдаркачилар ўртасидаги К1 дастурида Ж. Темирғалиев, П. Ейгель ва С. Сайдуллаевдан иборат жамоа иккинчи ўринни эгаллади.
Каноэчиларнинг С1 йўналишидаги жамоавий мусобақаларда эса А. Клевлеев, Ш. Қурбоналиев ва И. Носиржонов кумуш медаль соҳиби бўлди.
Ҳар икки йўналишда ҳам ўзбекистонлик спортчилар фақат мезбон мамлакат — Хитой вакилларига имкониятни бой берди.

