Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаров Ўзбекистон ва Қирғизистон стратегик шериклигини муҳокама қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркистон шаҳрида ўтаётган Туркий давлатлар ташкилотининг норасмий саммити доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Давлат раҳбарлари ўзаро савдо ҳажмининг барқарор ўсиб бораётганини, саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳалари фаол илгари сурилаётганини, шунингдек, бошқа устувор йўналишларда ҳамкорлик кенгайиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Шунингдек, маданий-гуманитар алмашинувларни кенгайтириш ва аввал олий даражада эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Президентлар энергетика ва транспорт соҳасидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, жумладан Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлини қуриш ташаббусини жадаллаштириш чораларини ҳам муҳокама қилдилар.

Бундан ташқари, давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиб, бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама олий даражадаги тадбирлар жадвалини кўриб чиқдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Туркий давлатлар сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт бўйича янги ташаббуслар илгари сурди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Турк давлатлари ташкилотининг (ТДТ) Туркистон шаҳрида “Сунъий интеллект ва рақамли тараққиёт” мавзусида ўтказилган норасмий...

Больше похожих статей