Самарқандлик гумонловчилар Тошкент вилоятида 5 кг гиёҳвандлик воситаси билан ушланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент вилоятида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари божхона органлари билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди.

Маълум қилинишича, тадбир давомида Самарқанд вилоятида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс қўлга олинган. Улар хориждан олиб кирилган йирик миқдордаги тақиқланган моддаларни ташишда гумон қилинмоқда.

Текширув жараёнида гумонланувчилардан 5 килограмм 160 грамм опий мусодара қилиниб, ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди. Мазкур...

Больше похожих статей