Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми ўз ишини бошлади. Анжуманда Осиёнинг турли давлатларидан келган сиёсатчи, тадбиркор, олим ва эксперт аёллар иштирок этмоқда.

Форум доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбир қатнашчиларига йўллаган мурожаати ўқиб эшиттирилди. Давлат раҳбари ўз мурожаатида анжуман иштирокчиларининг юқори касбий салоҳияти, бой билим ва тажрибаси нафақат минтақа, балки бутун дунёда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилаётганини таъкидлади.

Тадбирда гендер тенглиги, аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, тадбиркорлик ва илм-фан соҳаларидаги имкониятларини кенгайтириш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Форум Осиё давлатлари ўртасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун муҳим мулоқот майдони сифатида баҳоланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари: ҳозирча хантавируснинг кенг тарқалиш белгилари йўқ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус айни пайтда “Андес” хантавирусининг кенг кўламли тарқалиши бошланганини кўрсатувчи...

Больше похожих статей