Тошкент шаҳрида U15 ва U17 ёш тоифалари ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал баҳслари якунланди.
U17 ёш тоифасидаги мусобақалар якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси иштирокчи давлатлар орасида энг яхши натижани қайд этди. Турнир финалига миллий жамоанинг 16 нафар вакили — 6 нафар қиз ва 10 нафар ўғил бола йўлланма олди.
Финалчилар сони бўйича Ўзбекистон ишончли равишда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан 11 нафар финалчига эга Қозоғистон терма жамоаси жой олган бўлса, кучли учликни ҳал қилувчи баҳсларга 9 нафар спортчини олиб чиққан Ҳиндистон жамоаси якунлади.
U15 ёш тоифасида ҳам Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари муваффақиятли иштирок этди. Турнир финалига 21 нафар ўзбекистонлик боксчи йўл олди ва бу ҳам чемпионат иштирокчилари орасидаги энг яхши натижа бўлди.
14 май куни мусобақада дам олиш куни деб эълон қилинган. U15 ёш тоифасидаги финал жанглари 14 май куни бўлиб ўтади, U17 тоифасидаги ғолиб ва совриндорлар эса 15 май куни аниқланади.

