Тошкентда банк ходимлари депозит ҳисобварағидан 500 минг доллар талон-торож қилинганликда гумонланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банки ходимлари томонидан банк маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.

Тергов маълумотларига кўра, банкнинг масъул ходимлари сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, фуқаро томонидан депозит ҳисобварағига қўйилган 500 минг АҚШ долларини эгаллаб, ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеанинг барча ҳолатлари ва унга алоқадор шахслар аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зироат Мирзиёева Тошкентдаги “Инсон учун” фестивалида иштирок этди

Тошкент шаҳрида ижтимоий ташаббусларни ривожлантириш ва аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлашга бағишланган анъанавий “Инсон учун” фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда Биринчи хоним...

Больше похожих статей