Тошкентда банк ходимлари депозит ҳисобварағидан 500 минг доллар талон-торож қилинганликда гумонланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида тижорат банки ходимлари томонидан банк маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати хабар қилди.

Тергов маълумотларига кўра, банкнинг масъул ходимлари сохта ҳужжатлардан фойдаланиб, фуқаро томонидан депозит ҳисобварағига қўйилган 500 минг АҚШ долларини эгаллаб, ўзлаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (сохта ҳужжатлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, воқеанинг барча ҳолатлари ва унга алоқадор шахслар аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Янги Тошкент халқаро аэропорти лойиҳаси бўйича экологик экспертиза масалалари муҳокама қилинди

Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳаси доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалаларига бағишланган ишчи учрашув...

Больше похожих статей