Марказий Осиёда ягона туризм маконини яратиш бўйича янги ташаббуслар муҳокама қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд шаҳрида ўтган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилиши доирасида илгари сурилган “Марказий Осиё туристик ҳалқаси” ташаббуси минтақа давлатлари ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши мумкин. Бу масала Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда “CAREC” дастурининг Марказий Осиёда грантлар ажратиш ва минтақавий интеграция бўйича масъул раҳбари Зулфия Каримова ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинди.

Музокараларда Марказий Осиё давлатлари учун ягона туристик макон шакллантириш, учинчи давлатлардан келувчи сайёҳлар учун ягона виза тизимини жорий этиш, қўшма турпакетлар ташкил қилиш ва чегарадан ўтиш жараёнларини соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар минтақа мамлакатларининг халқаро туризм бозорида ягона бренд сифатида иштирок этиши муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидладилар. Шу мақсадда АҚШ, Австралия ва Лотин Америкаси давлатлари билан туризм соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш, авиақатновлар сонини ошириш ҳамда халқаро кўргазмаларда ягона павильон билан қатнашиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Учрашув давомида Ўзбекистондаги чегара назорат-ўтказиш пунктларида гуруҳли туристлар учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш, Фарғона ва Тошкент вилоятидаги айрим назорат пунктларини кенгайтириш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек, “CAREC” дастури томонидан ишга туширилган “Silk Road” туризм портали орқали Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини кенг тарғиб қилиш имкониятлари муҳокама қилинди. Мутахассислар фикрича, рақамли платформалар орқали минтақа давлатларининг ягона туризм йўналиши сифатида илгари сурилиши хорижий сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилади.

Музокаралар якунида Самарқанддаги “Ипак йўли” тематикасидаги офис билан ҳамкорликни кучайтириш, туризм соҳаси учун кадрлар тайёрлаш ва рақамлаштириш бўйича қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди. Шунингдек, Испаниянинг Мадрид шаҳрида бўлиб ўтадиган “FITUR” халқаро кўргазмасида Марказий Осиё давлатларининг ягона туристик ҳудуд сифатида иштирок этиши масаласи ҳам муҳокама қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Бразилия ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни мамлакатимизга ташриф билан келган Бразилия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири Мауро...

Больше похожих статей