- Advertisement -
MrBeast октябрь ойида Ўзбекистонга келганини эслайсизми? Ниҳоят, унинг мамлакат бўйлаб саёҳати давомида суратга олинган кутилган видеоси эълон қилинди.
«Lamborghini’да бутун дунёни айланиб чиқ» номли видеода бир йўла тўртта шаҳар Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива акс этган.
Энди Ўзбекистоннинг гўзал манзараларини бутун дунё бўйлаб миллионлаб томошабинлар кўриши мумкин. Зеро, MrBeast’нинг видеолари кўпинча 100–150 миллион марта томоша қилинади.


