ФАО ва “Замин” фонди мактаб ўқувчилари ўртасида соғлом ва экологик барқарор овқатланиш маданиятини тарғиб қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Хива, 2026 йил — Хива шаҳрида “Eco-schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида экологик таълим, соғлом турмуш тарзи ва барқарор овқатланиш маданиятини тарғиб қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбир “Замин” халқаро жамоат фонди томонидан ташкил этилди ва унда экомактаб ўқувчилари, педагоглар, экспертлар ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мактаб ўқувчилари, бошланғич синф ўқитувчилари ҳамда мактаб ошхоналари ва буфет ходимлари учун ишлаб чиқилган соғлом овқатланиш бўйича услубий материалларни тақдим этди. Ушбу материаллар FAOнинг “Мактабда овқатланиш дастурини синовдан ўтказиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни яхшилашга кўмаклашиш” техник ҳамкорлик лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилган.

Мазкур лойиҳа FAO томонидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда “Замин” халқаро жамоат фонди билан ҳамкорликда амалга оширилди. Лойиҳа озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, соғлом овқатланиш саводхонлиги ва экологик жиҳатдан масъулиятли овқатланиш одатларини мактаб муҳитида тарғиб қилишга қаратилган.

Ушбу лойиҳа доирасида Тошкент вилояти Зангиота туманидаги пилот мактабларда ўқувчилар, ўқитувчилар ва мактаб ошхоналари ходимлари ўртасида базавий тадқиқотлар ўтказилди. Тадқиқот натижалари асосида бошланғич синф ўқитувчилари ва ўқувчилари учун таълим материаллари, шунингдек мактаб ошхоналари ва буфет ходимлари учун амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.

Хивадаги тадбир давомида ушбу материалларнинг амалий қўлланилиши намойиш этилди. Ўқитувчилар ва 8–9-синф ўқувчилари учун мослаштирилган “Соғлиғингизни ва атроф-муҳитни асраш учун қандай овқатланиш керак?” мавзусида тренинг ҳамда 8–10-синф ўқувчилари ўртасида “Мактабда соғлом овқатланиш: билимдан амалиётга” мавзусида интерактив мини-дебатлар ташкил этилди.

Тадбир доирасида болалар учун соғлом овқатланиш маданиятини шакллантиришга қаратилган амалий-интерактив машғулотлар ҳам ўтказилди. Уларда юқори малакали нутрициолог-диетолог Камилла Бакишева ҳамда ошпаз Баҳриддин Нажмидинов — Чустий иштирок этди. Машғулотлар орқали ўқувчилар мувозанатли рацион тузиш, маҳсулотлар таркибига эътибор қаратиш, соғлом тушлик ва кундалик менюни шакллантириш бўйича амалий билимларга эга бўлди.

Машғулотлар давомида иштирокчилар озиқ-овқат хавфсизлигининг асосий тамойиллари, соғлом овқатланиш асослари, овқатланиш ва атроф-муҳит ўртасидаги боғлиқлик, шунингдек кундалик озиқ-овқат танловида онгли ва масъулиятли ёндашувнинг аҳамияти билан танишди.

Тадбирда “Замин” фонди томонидан илгари сурилаётган экологик таълим ташаббуслари FAOнинг мактабларда соғлом ва тўғри овқатланиш бўйича ёндашувлари билан уйғун ҳолда тақдим этилди. Бу болаларда нафақат табиатга масъулиятли муносабатни, балки озиқ-овқат хавфсизлиги, соғлом овқатланиш ва атроф-муҳит ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тушунишни шакллантиришга хизмат қилади.

FAO томонидан ишлаб чиқилган услубий материаллар келгусида умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган республика тренинглари учун асос бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда. Ушбу ёндашув болалар, педагоглар ва мактаб ошхоналари ходимларининг соғлом ва хавфсиз овқатланиш бўйича билим ҳамда амалий кўникмаларини оширишга кўмак беради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Давлат хизматлари кўрсатишда бюрократияни қисқартириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев давлат хизматлари соҳасида бюрократияни янада қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таъкидланишича, сўнгги йилларда аҳоли ва бизнес...

Больше похожих статей