- Advertisement -
Англиянинг Манчестер шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар Баходир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиев ёрқин муддатидан аввалги ғалабаларни қўлга киритди.
Икки карра Олимпия чемпиони Баходир Жалолов Хорватия вакили Агрон Смакичга қарши жангни ишончли ўтказиб, 8-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди.
Жаҳон чемпиони Жавоҳир Умматалиев ҳам рақиби — польялик боксчи Дамиан Драбикка имконият қолдирмади. Жанг 2-раунднинг ўзидаёқ ўзбекистонлик спортчининг нокаутли ғалабаси билан якунланди.

