Рахматулла Джаббаровга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,770участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази раиси Рахматулла Джаббаров «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.

Мукофот давлат органлари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали фаолияти, мамлакатда миллатлараро тотувлик ва дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун берилди.

Қайд этилишича, Рахматулла Джаббаров турли миллат ва элат вакиллари ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат ва бағрикенглик ғояларини тарғиб қилиш, миллий маданиятлар, урф-одат ва анъаналарни ривожлантириш йўлида фаол иштирок этиб келмоқда.

Шунингдек, унинг ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш борасидаги хизматлари ҳам алоҳида эътироф этилди.

Фахрий унвон Рахматулла Джаббаровнинг 75 йиллиги муносабати билан ҳам топширилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбек боксчилари Манчестердаги турнирда иштирок этдилар

Англиянинг Манчестер шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик спортчилар Баходир Жалолов ва Жавоҳир Умматалиев ёрқин муддатидан аввалги...

Больше похожих статей