Turkish Airlines 18 та халқаро йўналишдаги рейсларни вақтинча тўхтатади, Фарғона ҳам рўйхатда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,760участниковПодписаться
- Advertisement -

Turkish Airlines 2026 йил май ойидан бошлаб 18 та халқаро йўналиш бўйича парвозларни вақтинча тўхтатиши ҳақида хорижий ОАВлар хабар тарқатди. Бу авиакомпаниянинг сўнгги йиллардаги энг йирик маршрут ўзгаришларидан бири сифатида баҳоланмоқда.

Маълум қилинишича, қарорга ёқилғи нархларининг кескин ошиши ҳамда турли ҳудудлардаги геосиёсий кескинликлар асосий сабаб бўлган. Шу муносабат билан авиакомпания халқаро маршрутлар тармоғини вақтинча қисқартиришга қарор қилган.

Тўхтатиладиган йўналишлар асосан Африка давлатларига тўғри келади. Шунингдек, Яқин Шарқ, Марказий Осиё, Европа ва Лотин Америкасидаги айрим шаҳарлар ҳам рўйхатдан ўрин олган.

Қарор Истанбулдан Биллунд, Фарғона, Фритаун, Ҳургада, Киншаса, Лейпциг, Либревиль, Луанда, Лусака, Нажаф, Пуэнт-Нуар ва Туркистон шаҳарларига амалга ошириладиган рейсларга таъсир қилади.

Айрим кўп босқичли Африка маршрутлари ҳам вақтинча бекор қилинмоқда. Хусусан, Истанбул — Луанда — Киншаса ҳамда Истанбул — Либревиль — Пуэнт-Нуар йўналишлари шулар жумласидан.

Шу билан бирга, Эрондаги вазият туфайли Теҳрон, Исфаҳон, Машҳад, Шероз ва Табриз шаҳарларига парвозлар ҳам февраль ойи охиридан тўхтатилган. Бу қарор минтақадаги ҳарбий кескинлик фонида қабул қилингани айтилмоқда.

Ҳаванага рейслар эса Кубада ёқилғи тақчиллиги сабаб аввалроқ бекор қилинган бўлиб, уларни қайта тиклаш режаси ҳам ҳозирча орқага сурилди.

Бундан ташқари, ҳали ишга туширилмаган, аммо очилиши режалаштирилган айрим янги йўналишлар ҳам вақтинча тўхтатилди. Улар қаторида Акаба, Бисау, Жуба, Киркук, Монровия ва Нажаф шаҳарлари бор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Minecraft” ўйинида ўзбек тили расман жорий этилди

Дунёда энг оммабоп видеоигрлардан бири бўлган Minecraft’нинг Java Edition версиясида ўзбек тилидаги расмий локализация ишга туширилди. Янги янгиланишга кўра, ўйин...

Больше похожих статей