Андижон вилоятида янги туристик йўналишлар ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,010участниковПодписаться
- Advertisement -

Андижон вилоятида ички ва халқаро туризмни ривожлантириш мақсадида махсус бир кунлик ва икки кунлик туристик дастурлар ишлаб чиқилди.

Маршрутлар Пахтаобод ва Жалолқудуқ туманлари, шунингдек Андижон ва Хонобод шаҳарларида жойлашган муқаддас қадамжолар, тарихий-маданий музейлар, замонавий туристик объектлар ва дам олиш ҳудудларини қамраб олади.

Саёҳатлар давомида туристлар ҳудуднинг бой тарихи, миллий анъаналари, ҳунармандчилик мактаблари ва маҳаллий гастрономияси билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, меҳмонлар учун табиат қўйнида дам олиш ва маданий диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш учун қулай шароитлар яратилган.

Янги дастурлар Андижон вилоятининг туристик салоҳиятини тарғиб қилиш, сайёҳлар оқимини ошириш ва меҳмонларда ёрқин таассурот қолдиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Uzbekistan Airways маҳаллий рейсларда нархларни пасайтиради

16 октябрдан маҳаллий йўналишларда янги тарифлар амал қила бошлайди. Энг ҳамёнбоп Lite тарифига 8 килограммгача қўл юки киради, багаж...

Больше похожих статей