Аҳоли учун бепул дори воситалари рўйхати тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

2027 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда реимбурсация дастури доирасида фуқароларни бепул дори воситалари билан таъминлашнинг янгиланган тартиби кучга киради. Тегишли буйруқ соғлиқни сақлаш вазири томонидан имзоланди.

Рўйхат Давлат тиббий суғурта жамғармаси билан келишилган бўлиб, онкологик, руҳий, юрак-қон томир, эндокрин ва бошқа касалликларни даволашда қўлланиладиган 69 та препаратни ўз ичига олади. Жумладан, рўйхатга Аспирин, Бисопролол, Омепразол, Трамадол, Амброксол, калий йодид ва Гепарин киритилган.

Реимбурсация шифокор томонидан сурункали касалликларда тайинланган дори воситалари учун харажатларни қоплашни назарда тутади. Беморлар оилавий шифокор томонидан берилган электрон рецепт асосида жамғарма билан шартнома тузган дорихоналарда дори воситаларини бепул олишлари мумкин.

Дори воситаларини тақдим этиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 2 октябрдаги 619-сон қарори билан тасдиқланган реимбурсация дастури тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Бозорлар ишламаётган ва хатарлар мавжуд жойларда аралашамиз” — Изабел Чаттертон

Самарқанд шаҳрида ўтаётган Осиё тараққиёт банкининг 59-чи йиллик йиғин доирасида хусусий сектор операциялари департаменти бош директори Изабел Чаттертон хорижий...

Больше похожих статей