Президент ОТБ билан стратегик шерикликни кенгайтириш тарафдори бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

3 май куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки делегацияси билан учрашув ўтказди. Делегацияга банк президенти Масато Канда бошчилик қилди.

Музокаралар аввалида ОТБ раҳбари Ўзбекистон томонига банк Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиллик йиғилишини юқори даражада ташкил этгани учун миннатдорлик билдирди.

Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Қайд этилишича, 30 йиллик ҳамкорлик давомида ОТБ мамлакатнинг асосий стратегик шерикларидан бирига айланган.

Ҳозирги кунда қўшма лойиҳалар портфели қарийб 16 миллиард долларни ташкил этади. Ўзбекистон амалга оширилаётган дастурлар ҳажми бўйича банкнинг минтақадаги энг йирик ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

ОТБ кўмагида мамлакатда транспорт ва энергетика инфратузилмасини модернизация қилиш, сув таъминоти ва канализация тизимини янгилаш, қишлоқ хўжалиги ва хусусий секторни ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар амалга оширилган ва давом эттирилмоқда.

Учрашувда 2030 йилгача мўлжалланган янги Ҳамкорлик дастурини амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Унинг умумий ҳажми 12,5 миллиард долларни ташкил этади. Ҳужжат жорий саммит доирасида имзоланган.

Қуйидаги устувор йўналишлар бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди:
— ипотека бозори ва хусусий секторни ривожлантириш;
— ёшлар ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш;
— камбағалликни қисқартириш;
— инклюзив таълим ва инсон капиталини ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар;
— рақамли технологияларни жорий этиш;
— махсус иқтисодий зоналарда инфратузилмани модернизация қилиш.

Шунингдек, томонлар Марказий Осиёда йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари суриш ва молиявий ресурсларни жалб этишда ОТБнинг фаол иштирокини муҳим деб таъкидладилар.

Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва ОТБ ўртасида 2030 йилгача бўлган Ҳамкорлик дастури алмашилди.

Сўнггида Шавкат Мирзиёев банк раҳбарияти ва жамоасига Бошқарувчилар кенгаши йиғилишини муваффақиятли ўтказишни тилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Галина Ерошина хотирасига: у мусиқа билан яшаган эди

Бизнинг ҳаётимиздан абадий кетганига тўққиз кун бўлди — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, Давлат консерваторияси доценти Галина Ерошина....

Больше похожих статей