Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда энг яхши эко-мактабларни Хивада тақдирлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Хива шаҳрида Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзларидан бири бўлган “Яшил байроқ”ни кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастурнинг миллий оператори — “Zamin” жамғармаси томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, 30 та мактаб лойиҳанинг энг яхши иштирокчилари сифатида эътироф этилди ва экология соҳасида халқаро тан олинишга эришди.

Тадбир иштирокчиларини Зироат Мирзиёева табриклаб, ўқувчиларнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қўшган ҳиссасини алоҳида таъкидлади.

Тадбир доирасида эко-мактаб ўқувчилари учун таълимий мастер-класслар ҳам ташкил этилди. Халқаро ошпаз ва диетолог-нутрициолог мутахассислар мувозанатли овқатланиш асослари ҳамда соғлом овқатланиш одатларини шакллантириш бўйича машғулотлар ўтказди.

Шунингдек, Ўзбекистондаги ФАО ваколатхонаси мактаб ўқувчилари, педагоглар ва мактаб ошхоналари ходимлари учун тўғри овқатланиш бўйича услубий қўлланмаларни тақдим этди. Ушбу материаллар мамлакат бўйлаб умумтаълим муассасаларида ўтказиладиган республика тренинглари учун асос бўлиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда нефть сизиб чиққани учун 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди

Сурхондарё вилояти Бойсун туманида сув канали ифлослангани учун корхонага 8,5 млрд сўмдан ортиқ компенсация ҳисобланди. Давлат экологик назорати инспекцияси маълумотига...

Больше похожих статей