The Independent бош муҳаррири Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини баҳолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонга расмий ташриф билан Британиянинг The Independent нашри бош муҳаррири Жорж Грейг келди. Унинг ташрифи мамлакатнинг туристик салоҳиятини илгари суриш ва халқаро медиа ҳамкорликни кенгайтириш нуқтаи назаридан муҳим воқеа бўлди.

Жорж Грейг жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида 35 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлиб, кўп миллионли аудиторияга эга йирик рақамли нашрни бошқаради. Унинг раҳбарлигида The Independent глобал медиа бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Ташриф давомида меҳмон Ўзбекистоннинг туристик инфратузилмаси, маданий мероси ва замонавий креатив индустриялари билан яқиндан танишди. Сафар дастури мамлакатнинг асосий туристик марказлари — Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хивани қамраб олди.

Пойтахтда у Ислом цивилизацияси маркази, Раҳимовлар кулолчилик устахонаси, “Оҳун гузар” туристик кўчаси ва “Намуна” арт-резиденциясига ташриф буюрди, шунингдек, маданий тадбирларда иштирок этди.

Самарқандда делегация дунёга машҳур Регистон, Гур-Амир ва Имом ал-Бухорий мажмуаларида бўлиб, шунингдек, замонавий Silk Road Samarkand туристик кластери билан танишди.

Бухорода тарихий марказ, ҳунармандчилик устахоналари ва маданий меросни акс эттирувчи арт маконларга алоҳида эътибор қаратилди.

Хива шаҳрида меҳмон очиқ осмон остидаги музей — Ичан-қалъада бўлиб, ноёб меъморий ёдгорликлар билан танишди.

Дастурнинг алоҳида йўналишларидан бири гастрономик туризм бўлди: Жорж Грейг ўзбек миллий таомлари ва замонавий гастрономик концепциялар билан танишди.

Кутилишича, ташриф якунлари бўйича халқаро ОАВда чоп этиладиган материаллар Ўзбекистонга бўлган қизиқишни ошириш, унинг туристик брендини мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг жаҳон миқёсидаги нуфузини кенгайтиришга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Зироат Мирзиёева Ўзбекистонда энг яхши эко-мактабларни Хивада тақдирлади

Хива шаҳрида Eco-schools Uzbekistan лойиҳасининг асосий рамзларидан бири бўлган “Яшил байроқ”ни кўтариш маросими бўлиб ўтди. Дастурнинг миллий оператори —...

Больше похожих статей