Ўзбекистон ва Туркия зиёрат туризми соҳасида ҳамкорликни кучайтирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

24 апрель куни Ўзбекистонда Туризм қўмитаси раиси ўринбосари С. Тожиев Туркиянинг HUITM (Umrah Plus Uluslararası Turizm Marketi) компанияси ижрочи директори Ҳакан Шаҳин билан учрашув ўтказди.

Томонлар икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, зиёрат туризмини ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Айниқса, Умра сафарларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги муҳим транзит хаб сифатидаги ўрнини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Шу билан бирга, хорижий зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва туристик хизматлар сифатини ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Музокаралар давомида қуйидагилар ҳам муҳокама этилди:
— Тошкент, Истанбул, Жакарта, Куала-Лумпур ва Марокаш шаҳарларида халқаро туристик кўргазмаларда иштирок этиш ва B2B учрашувлар ўтказиш;
— Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистон каби МДҲ давлатларидан келувчи зиёратчилар учун транзит йўналишларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида маданий-туристик дастурларни жорий этиш.

Учрашув якунида томонлар қўшма лойиҳаларни амалга оширишни давом эттириш ва халқаро туристик бозорда ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувга эришдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Spin-off” корхоналарига грант ажратилади

Ўзбекистонда касбий таълим тизими ва инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги қарор қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, мамлакатда техникумлар негизида “spin-off”...

Больше похожих статей