Самарқандда трансмиллий наркохавфларга қарши кураш масалаларига бағишланган халқаро форум бошланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун Самарқанд шаҳрида “Жамият саломатлиги ва хавфсизлиги йўлида трансмиллий наркохавфларга қарши кураш” мавзусида халқаро форум ўз ишини бошлади. Ушбу тадбир глобал миқёсда долзарб ҳисобланган муаммолардан бирига бағишлангани билан аҳамиятлидир.

Форумда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан ташриф буюрган вакиллар, 500 нафардан зиёд халқаро эксперт ва мутахассислар, шунингдек нуфузли халқаро ташкилотлар — БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, МДҲ ва ШҲТ делегациялари иштирок этмоқда.

Маълум қилинишича, Саида Мирзиёева тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг табриги ва қутлов сўзларини етказган. У ўз чиқишида мазкур форум халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

Форум доирасида наркожиноятчиликка қарши курашиш, профилактика чораларини кучайтириш, замонавий таҳдидларга қарши самарали механизмларни ишлаб чиқиш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Тадбир якунида мазкур йўналишда халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган айрим халқаро ташкилотлар раҳбарлари махсус таъсис этилган “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Миграция агентлиги фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, фуқароларни юқори маошли ишларга тайёрлаш ва уларнинг хориждаги ҳуқуқларини ҳимоя қилишга...

Больше похожих статей