Синдаров муддатидан олдин ФИДЕ номзодлар турнири ғолиби бўлиб, жаҳон шахмат тожи учун курашади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдаров Кипрнинг Пейя шаҳрида ўтказилган ФИДЕ номзодлар турнирида муддатидан олдин ғалабани қўлга киритди. У мусобақа якунланишига бир тур қолганидаёқ биринчи ўринни таъминлади.

13-турда Синдаров қора донада ўйнаб, нидерландиялик гроссмейстер Аниш Гири билан дуранг қайд этди. Ушбу натижадан сўнг улар ўртасидаги фарқ икки очко — 9,5 га 7,5 бўлиб қолди ва сўнгги тур натижалари умумий жадвалга таъсир қилмайдиган бўлди.

Шу тариқа, Синдаров нафақат турнир ғолиблигини таъминлади, балки жаҳон чемпиони унвони учун баҳслашиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритди. У ФИДЕ номзодлар турнирида ғалаба қозонган илк ўзбекистонлик шахматчига айланди.

Энди у жаҳон шахмат тожи учун амалдаги чемпион — ҳиндистонлик гроссмейстер Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув жорий йил ноябрь ойи охири — декабрь бошига режалаштирилган бўлиб, унинг ўтказилиш жойи кейинроқ эълон қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг 6 вилоятида гилос боғларини замонавий бошқариш бўйича амалий тренинглар ўтказилди

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Андижон, Фарғона...

Больше похожих статей