Қор пойтахтда ҳаво ифлосланиш даражасини пасайтирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

9 мартдан 10 мартга ўтар кечаси ёққан қор Тошкент шаҳрида ҳаво сифати сезиларли даражада яхшиланишига олиб келди. Ёғингарчилик атмосферадаги чанг ва майда заррачаларни босиб тушириб, ифлосланиш даражасини хавфсиз кўрсаткичларгача пасайтирди.

Ҳаво сифати мониторинги билан шуғулланувчи IQAir хизмати маълумотларига кўра, 10 март куни соат 08:00 ҳолатига пойтахтда ҳаво сифати индекси (AQI) 43 ни ташкил этди. Бу кўрсаткич «яхши» даражага тўғри келади.

Шаҳарда асосий ифлослантирувчи омил сифатида майда PM2.5 заррачалари сақланиб қолмоқда. Бироқ уларнинг концентрацияси 7,9 мкг/м³ гача пасайган. PM10 заррачалари миқдори эса 7,1 мкг/м³ ни ташкил этди.

Ҳозирги вақтда ҳаво сифати кўрсаткичларининг аксарияти «яшил» зонада қайд этилмоқда. Бундай шароитда мутахассислар кўпроқ очиқ ҳавода бўлиш, сайр қилиш, кўчада спорт билан шуғулланиш ва хоналарни мунтазам шамоллатиб туришни тавсия этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Футбол: Ўзбекистон Канадага қарши эртага (2 июнь) тонг соат 06:00 майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати олдиданги тайёргарлик доирасида эртага тонг соат 06:00 да мусобақа мезбонларидан бири бўлган Канадага...

Больше похожих статей