Прокурор ёрдамчисининг 15 минг АҚШ доллари пора талаб қилганлиги маълум болди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида мансабдор шахс томонидан содир этилган қонунбузарликка барҳам берилди. Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида прокурор ёрдамчиси қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 2025 йил сентябрь ойига қадар Шайхонтоҳур тумани прокурори ёрдамчиси лавозимида фаолият юритган, ҳозирда эса Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси бўлиб ишлаётган мансабдор шахс хизмат мавқеидан фойдаланган. У якка тартибдаги тадбиркорга Шайхонтоҳур туманида жойлашган икки уйнинг ертўла қисмидаги нотурар жойларни ижарага олиб беришни ваъда қилган.

Мазкур “хизмат” эвазига у тадбиркордан 15 минг АҚШ доллари талаб қилган. Пул маблағини ўзига тегишли автомашинасида олган вақтида, ҳодиса жойидан қочишга уринган пайтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушбу мансабдорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида саноат корхоналарида унумдорликни ошириш бўйича тадбиркорлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Бухоро давлат техника университетида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Интеграцион халқаро консалтинг компанияси эксперти Атанас Кочов ҳамда Макроиқтисодий...

Больше похожих статей