15 миллион фуқаро шахсий маълумотлари сотилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Рақамли технологиялар вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда тарқалган “15 миллион фуқаронинг маълумотлари сизиб чиққан” деган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги маълум қилинди. Вазир Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, дастлабки ўрганишлар натижасида гап анча кам — тахминан 60 мингга яқин маълумот ҳақида бораётгани аниқланган.

Маълум қилинишича, 27–30 январь кунлари учта давлат идорасининг ахборот тизимларига киберҳужум уюштирилган. Ҳолат бўйича тезкор чоралар кўрилиб, ахборот инфратузилмалари ҳимояси кучайтирилган, OneID тизимида қўшимча хавфсизлик механизмлари жорий этилган ва фойдаланувчилар пароллари янгиланган.

Вазирликка кўра, шахсий маълумотлар “сизиб чиқиши” фуқаронинг аккаунти бузилганини англатмайди. Одатда бунда фақат исм-шариф, туғилган сана ёки телефон рақами каби алоҳида маълумотлар қўлга киритилиши мумкин. Бу маълумотлар шахснинг иштирокисиз унинг номидан амаллар бажариш имконини бермайди.

Таъкидланишича, киберхавфсизлик бугун глобал муаммо бўлиб, ҳатто ривожланган давлатларда ҳам йирик маълумотлар ўғирланиши ҳолатлари қайд этилмоқда. 2025 йилда жаҳонда киберҳужумлар натижасида етказилган зарар 10,5 триллион долларга етган.

Вазирлик аҳолини шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш қоидаларига амал қилишга чақирди: мураккаб пароллардан фойдаланиш, икки босқичли тасдиқлашни ёқиш, телефон орқали сўралган SMS-код ва махфий маълумотларни бермаслик муҳимлиги эслатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида саноат корхоналарида унумдорликни ошириш бўйича тадбиркорлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Бухоро давлат техника университетида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Интеграцион халқаро консалтинг компанияси эксперти Атанас Кочов ҳамда Макроиқтисодий...

Больше похожих статей