«Банклар ва тўлов тизимларида киберҳужумлар қайд этилмади» — Марказий банк

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Марказий банки ижтимоий тармоқларда тарқалган гўёки киберҳужум содир этилгани ва фуқароларнинг шахсий маълумотлари тарқалиб кетгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Регулятор маълум қилишича, ҳозирги вақтга қадар тижорат банклари ахборот тизимлари, тўлов ташкилотлари ва тўлов тизимлари операторларига нисбатан киберҳужумлар амалга оширилгани бўйича ҳеч қандай ҳолат аниқланмаган.

Марказий банк фуқароларни рақамли хавфсизлик қоидаларига риоя қилишга чақирди: шубҳали ҳаволаларга ўтмаслик, шахсий маълумотларни, жумладан банк карталари реквизитлари, SMS-кодлар ва паролларни учинчи шахсларга бермаслик, шунингдек фақат расмий манбалардаги маълумотларга ишониш тавсия этилди. Шубҳали ҳолатлар аниқланган тақдирда ваколатли органларга мурожаат қилиш тавсия қилинди.

Изоҳ берилишига ижтимоий тармоқларда гўёки Ўзбекистоннинг 15 миллион нафар фуқаросига оид маълумотлар даркнетга чиқиб кетгани ҳақида тарқалган хабарлар сабаб бўлган. Регулятор ушбу маълумотлар тасдиғини топмаганини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон делегацияси Москвада медиа ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказди

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли...

Больше похожих статей