- Advertisement -
2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви учун барча тўловлар фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
Шунга ўхшаш тартиб ёқилғи қуйиш шохобчаларида аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш хизматлари, шунингдек электр тортувчи транспорт воситаларини қувватлантириш учун ҳам жорий этилди.
Янгилик ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини оширишга, нақд пул муомаласини камайтиришга ва тўловларни тезлаштиришга қаратилган.

