Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюрилган музейлар бешталиги маълум қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январь ҳолати билан сайёҳлар томонидан энг кўп ташриф буюрилган музей ва музей-қўриқхоналар рўйхати шакллантирилди.

Рейтингга мувофиқ:

1. “Самарқанд” давлат музей-қўриқхонасига 1 145 595 нафар;


2. Регистон ансамблига 1 136 069 нафар; 


3. “Бухоро” давлат музей-қўриқхонасига 851 714 нафар;


4. “Ичан-қалъа” давлат музей-қўриқхонасига 476 592 нафар;


5. “Шаҳрисабз” давлат музей-қўриқхонасига 185 604 нафар маҳаллий ва хорижий меҳмонлар ташриф буюрган.

Қайд этилишича, 2025 йил давомида Агентлик тизимидаги барча музей ва музей-қўриқхоналарга жами 6 миллиондан ортиқ меҳмон ташриф буюрган. Уларнинг қарийб 2 миллиони хорижий сайёҳлар ҳиссасига тўғри келади.

Маълумотларга кўра, “Самарқанд”, Регистон ансамбли, “Бухоро”, “Ичан-қалъа” ва “Шаҳрисабз” музей-қўриқхоналарига бўлган қизиқиш 2024 йилга нисбатан умумий ҳисобда қарийб 25 фоизга ошган. Бу мамлакатда ички туризмнинг изчил ривожланиб бораётгани ва Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси сайёҳлар учун юқори жозибадорликка эга эканини кўрсатади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Туркистонда Ўзбекистон томонидан барпо этилган янги масжидни зиёрат қилди

Туркистон шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан биргаликда ўзбек томонидан қурилган янги...

Больше похожих статей