Ўзбекистонда 22–24 январь кунлари совуқ ва қорли об-ҳаво кутилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

22–24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Бу ҳақда гидрометеорология хизмати томонидан тезкор маълумот берилди.

Маълумотларга кўра, 22 январь куни, шунингдек 23 январь кечаси ва эрталаб республика бўйича асосан қор кўринишида ёғингарчилик кузатилади. Айрим ҳудудларда йўллар яхмалак бўлиши эҳтимоли мавжуд.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22–23 январь кунлари қор ёғиши, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Шунингдек, республика бўйича айрим ҳудудларда шамол тезлиги секундига 15–20 метргача кучайиши, баъзи жойларда эса 22–25 метргача етиши эҳтимоли бор.

Ҳаво ҳарорати 22–24 январь кунлари кечалари 3–8 даража совуҡ, кундузи 3 даража совуқдан 2 даража илиққача бўлиши кутилмоқда. Республика шимолида эса кечалари ҳарорат 12–15 даража совуҡқача, кундузи 2–5 даража совуҡқача пасаяди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент май ойи охирида халқаро Cat Expo 2026 кўргазмасига мезбонлик қилади

29–31 май кунлари Тошкент шаҳрида Eco Expo Central Asia 2026 дастури доирасида йирик халқаро Cat Expo кўргазмаси бўлиб ўтади....

Больше похожих статей