Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида робот-ассистент хирургия технологияси жорий этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимида рақамли тиббиётни ривожлантириш борасида, Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида робот-ассистентли хирургик тизим амалиётга жорий этилганини матбуот хазмати хабар берди.

Маълум қилинишича, робот технологияларини тиббиёт муассасаларида кенг қўллаш масаласи давлат раҳбари томонидан ўтган йили соҳа ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда белгиланган устувор вазифалар қаторига киритилган. Хусусан, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари олдига илғор рақамли ечимларни амалиётга татбиқ этиш топширилган эди.

Шу топшириқ ижроси доирасида мазкур марказ мамлакатда биринчи бўлиб робот-ассистентли хирургик тизимни жорий этган давлат даволаш муассасаларидан бирига айланди. Бу эса Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими тарихида замонавий технологияларни қўллаш борасидаги муҳим воқеа сифатида қайд этилмоқда.

Робот технологиясининг ишга туширилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари А. Бобоев иштирок этди. Шунингдек, тақдимот жараёнига республикадаги барча вилоят кўп тармоқли шифохоналарнинг хирургия бўлимлари ходимлари видеоконференц-алоқа орқали уланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ойлик яшаш харажати 23,5 млн сўм деб баҳоланди

Тошкент шаҳрида тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари ижара тўловларини ҳисобга олмаганда тахминан 23 миллион сўмни ташкил этмоқда....

Больше похожих статей