12.9 C
Узбекистан
Четверг, 5 февраля, 2026

Тошкентда дарахтлар реестри сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,360участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни ҳисобга олиш ва мониторинг қилиш соҳасига замонавий рақамли ечимларни жорий этиш ишлари изчил давом этмоқда ва шу йўналишдаги шаҳар ҳудудидаги дарахтлар бўйича ягона рақамли маълумотлар базасини шакллантириш ҳисобланади. Ушбу лойиҳа пойтахтнинг яшил фондини бошқариш сифатини оширишга хизмат қилади деб Экология ва Иқлим ўзгариш Миллий қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, қиш мавсумида дарахтларни рақамли рўйхатга олиш имкониятлари муайян даражада чекланади. Бу даврда дарахт турларини аниқлаш қийинлашади, шунингдек уларнинг ҳолати ва соғлиғи ҳақида тўлиқ маълумот тўплаш имкони бўлмайди. “Дарахтлар реестри” лойиҳаси доирасида халқаро жамоат фонди “Zamin”, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимияти ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилган. Лойиҳа доирасида профессионал дендрологлар томонидан тасдиқланган маълумотлар асосида сунъий интеллект технологияларини қўллаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Айни пайтга қадар сунъий интеллектни ўқитиш учун 257 мингта дарахт ҳақидаги маълумотлар ҳамда 2 миллионга яқин фотосуратлар махсус танламага киритилган.

Мутахассислар таъкидлашича, сунъий интеллектдан фойдаланиш катта яшил ҳудудларни инвентаризация қилиш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради. Маълумотлар ҳажми ортиши билан тизим дарахтларнинг тури, насаби, ўлчамлари ва бошқа муҳим хусусиятларини аниқлашда янада самарали ишлайди.

Бу эса Тошкент шаҳрининг яшил фонди бўйича аниқ рақамли харитани шакллантириш, шунингдек экологик назорат ва бошқарув самарадорлигини ошириш учун мустаҳкам асос яратиши қайд этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент давлат ташрифи билан Покистонда 5-6 феврал бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5–6 февраль кунлари Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг таклифига биноан давлат ташрифи...

Больше похожих статей

×