12 ДЕКАБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши Миллий қўмитаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати агентлиги маълумотларига кўра, 11-декабрь соат 20:00-дан 12-декабрь соат 20:00 гача мамлакатда ҳаво ўзгарувчан бўлади.

Тошкент шаҳри — кечқурун ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 7-9° илиқ, кундази 14-16° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм — ёмғир кутилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий — Ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Туман мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах — кечга яқин ёмғир ёғиши мумкин. Туман эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 11-16° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё — ёмғир кутилмайди, фақат Қашқадарёда кечга яқин баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-9° илиқ, кундузи 14-19° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона — Ёмғир кутилмайди. Туман бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари — вақти-вақти билан ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Туман эҳтимоли бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2°-3°совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.

11-12 декабрда Тошкент ва Наманган вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей