Президент Исмоил Жўрабековнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг маслаҳатчиси, узоқ йиллар юрт равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган Исмоил Жўрабеков 28 сентябрь куни 94 ёшида вафот этди.

Президент Шавкат Мирзиёев бугун таъзия уйига бориб, марҳумнинг Ватанга садоқат билан хизмат қилган эзгу фаолиятини йодга олди. Қуръон тиловати қилиниб, марҳумнинг руҳи шод этилди.

Исмоил Жўрабеков меҳнат фаолияти давомида Ўзбекистонда сув хўжалиги тизимини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. У 1985 йилда Ўзбекистон Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, кейинчалик Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, Президентнинг давлат маслаҳатчиси каби юксак лавозимларда ишлаган.

Сўнгги йилларда ҳам фаолиятдан четда қолмаган Жўрабеков Янги Ўзбекистон ислоҳотларига ўз ҳиссасини қўшишда давом этган. У “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор” фахрий унвони ва бошқа давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Президент марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-қарор тилаб, уларнинг миннатдорлик сўзларини қабул қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқанд вилоятида Damas ҳайдовчиси омадсиз қувиб ўтиш оқибатида жароҳат олди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Damas автомашинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа 9 июнь куни М-37 автомобиль...

Больше похожих статей