Тошкентнинг айрим ҳудудлари вақтинча иссиқ сувсиз қолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнобод, Шайхонтоҳур, Олмазор ҳамда Чилонзор туманларининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Veolia Energy Tashkent» хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг апрель ва май ойларида «Тошкент Иссиқлик Маркази» ташаббуси билан амалга ошириладиган иссиқлик манбаларини режалаштирилган профилактик ўчиришлар жадвалида ўзгаришлар киритилган.

Янгиланган жадвалга мувофиқ, 20 апрелдан 21 апрелга ўтар кечаси ИМ-1: Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Яшнабод туманлари, 21 апрелдан 22 апрелга ўтар кечаси эса ИМ-3: Шайхонтоҳур, Олмазор ва Чилонзор туманларига қарашли қозонхоналар фаолияти тўхтатилади.

Кўрсатилган даврда тегишли иссиқлик манбалари томонидан хизмат кўрсатиладиган ҳудудлардаги истеъмолчилар учун иссиқ сув таъминоти 25 апрелгача тўхтатилади.

Таъминотнинг ўчирилиши таъсир этувчи манзиллар рўйхати билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей