Август ойининг учинчи якшанбаси — Ҳаво флоти куни

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 21 июлдаги фармонига кўра, август ойининг учинчи якшанбаси «Ҳаво Флоти Куни» этиб белгиланган. 

Сана муносабати билан транспорт вазири Илҳом Маҳкамов табрик йўллади.

«Барчангизни касб байрамингиз – Ўзбекистон Республикаси Ҳаво флоти куни муносабати билан чин қалбдан муборакбод этаман.

Ушбу санани юртимиз авиация соҳасининг барча тизимларида фаолият юритаётган минглаб юртдошларимиз ўзининг профессионал касб байрами сифатида кенг нишонлашади.

Жонажон Ўзбекистонимизнинг қудрати ва иқтисодиётини мустаҳкамлашда фуқаро авиациясининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда беқиёсдир.

Бугун, ушбу соҳада 20 000 дан ортиқ ўз касбининг етук мутахассислари – учувчилар ва муҳандислар, авиатехник ва борт кузатувчилари, авиадиспетчерлар, ердан туриб парвозлар хавфсизлигини таъминлашга масъул бўлган фидойилар фаолият олиб боришмоқда.

Уларнинг барчаси ҳар куни минглаб йўловчиларнинг қулай ва хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш билан бирга мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига муносиб ҳисса қўшмоқда» дейилади вазир табригида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Мария Тимофеева Хорватиядаги WTA 125 турнири ярим финалига йўл олди

Ўзбекистонлик теннисчи Maria Timofeeva Хорватияда ўтаётган WTA 125 Makarska Open турнирининг ярим финалига чиқди. Чорак финал баҳсида ўзбекистонлик спортчи марокашлик...

Больше похожих статей