Президент сунъий интеллектни ривожлантиришга доир тақдимот билан танишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев 13 август куни сунъий интеллект ва IT соҳасидаги стартап лойиҳаларни ривожлантириш чора-тадбирларига доир тақдимот билан танишди.

Мамлакатимизда ахборот технологиялари жадал ривожлантирилиб, барча соҳаларда татбиқ этилмоқда. Буларнинг натижасида шу йилнинг ўтган даврида рақамли хизматлар ҳажми 21 триллион сўмдан ошди, йил якуни билан 43 триллион сўмга етиши кутилмоқда. Соҳада 367 миллион долларлик хизматлар экспорт қилинди. IT-парк резидентлари 577 тага кўпайиб, 2 мингтадан ошди. Уларда ишлаётган ёшлар сони эса 32 мингтага етди.

Бу йил соғлиқни сақлаш, энергетика, транспорт, таълим, қишлоқ ва сув хўжалиги, қурилиш каби соҳаларда 100 дан ортиқ рақамлаштириш лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Замон шиддат билан ўзгараяпти. Жаҳонда ҳар бир соҳага сунъий интеллект, рақамли технологиялар кириб келаяпти. Бу борада юртимизда ҳам қатор лойиҳалар бошланган.

Мисол учун, “MyID” ва “UzFace” дастурлари 70 дан ортиқ ташкилот, банк, электрон савдо майдончалари ва тўлов тизимларида жорий қилиниб, 10 миллион фойдаланувчини масофавий биометрик идентификация қилиш имконияти яратилди. “Ўзбеккосмос” сунъий интеллектни қўллаб, 43 мингга яқин ер қаъридан ноқонуний фойдаланиш ва рухсатсиз қурилиш ҳолатларини аниқлади.

Тақдимотда соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, банк, солиқ, божхона каби соҳаларда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

БМТ ва Қорақалпоғистон Оролбўйи экологиясини асраш бўйича ҳамкорликни кучайтиради

Самарқанд шаҳрида ўтказилаётган Eco Expo 2026 халқаро кўргазмаси доирасида БМТ Тараққиёт дастури ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси ўртасида ҳамкорлик...

Больше похожих статей