Бугун Ўзбекистонда ҳарорат 45 даражага кўтарилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,830участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун кундузи республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, республика бўйича баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38-43°, жанубда ва чўл ҳудудларда 45° гача бўлади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 40-42° бўлади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30°, баъзи жойларда 32-35° гача бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Мухаммад Салах голи Миср терма жамоасига Янги Зеландия устидан ғалаба келтирди

Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатининг G гуруҳида Миср терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйинда ғалабага эришди. Ванкуверда бўлиб...

Больше похожих статей