Пойтахтдаги лицейларга кириш имтиҳони ўтказиладиган кунлар аниқ бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

2024-2025-ўқув йили учун академик лицейларга кириш тест синовлари 25-июл куни иккинчи сменада (фақат Тошкент шаҳрида) ва 26-июл куни икки сменада (барча ҳудудларда) бўлиб ўтади. Бу ҳақида Билим ва малакаларни аниқлаш агентлиги хабар берди.

Бунда:

1-смена — 09:00 да;
2-смена — 15:00 да бошланади.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси  (IQ)ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

Талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 2 соат вақт ажратилади.

Талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этишини my.edu.uz сайти орқали шахсий кабинетидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.https://my.edu.uz

Талабгорлар тест синови ўтказиладиган ҳудудга тест синови бошланишидан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари лозим.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси Лондон фонд биржасида IPO ўтказади

18 май куни Лондон фонд биржасида Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси акцияларининг дастлабки оммавий жойлаштирилиши (IPO)га бағишланган расмий маросим...

Больше похожих статей