Солиқ қўмитаси сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Солиқ қўмитаси солиқ тўловчилар учун сунъий интеллект базасида яратилган виртуал ёрдамчини ишга туширди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Солиқ қўмитаси солиқ тўловчиларга 24/7 режимида маълумот беришга мўлжалланган, ДаврОн деб номланган виртуал ёрдамчини ишга туширди. У ai.soliq.uz манзилида жойлашган.

ДаврОн – солиқ ва солиққа тортиш масалаларида маълумотлар ҳамда шахсий маслаҳатлар бера олади. Виртуал ёрдамчи ўзбек, рус ва инглиз тилларида мулоқот қила олади.

Маълум қилинишича, 3 ой давомида яратилган ёрдамчини такомиллаштириш жараёни узлуксиз давом эттирилади. Шу мақсадда Солиқ кодекси, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, меъёрий ҳужжатлар ва йўриқномалар, шунингдек, солиқ органларининг call-марказига келиб тушаётган онлайн-NKT, EHF, электрон рақамли имзо, электрон ҳисоботлар, маркировка ва бошқа хизматларга оид саволларга жавобларни ўз ичига олган 11 млн белгидан иборат билимлар базаси яратилган.

Маълумот учун, ушбу виртуал ёрдамчи Солиқ қўмитасининг сунъий интеллект технологияларидан фойдаланадиган учинчи хизмати ҳисобланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ойлик яшаш харажати 23,5 млн сўм деб баҳоланди

Тошкент шаҳрида тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари ижара тўловларини ҳисобга олмаганда тахминан 23 миллион сўмни ташкил этмоқда....

Больше похожих статей