Сурхондарёдан 4 минг йиллик тарихий қабр ва шаҳар қолдиқлари топилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилишича, изланишлар давомида турли хил сопол идишлар, қурол-аслаҳалар, тақинчоқлар, ҳайкалчалар, шаҳарча миноралари қолдиқлари ҳамда турли қадимий қабрлар аниқланди.

Олимларнинг дастлабки хулосаларига кўра ушбу археологик топилмалар эрадан аввалги II – эранинг III асрларига оид Қанғ, Кушон ва Юэчжи (массагетлар) даврига тегишли эканлиги аниқланган.

Ҳозирда ҳудудда Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2027-йилда Тошкент кимё-технология институти ҳамда Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент филиали кўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 60 гектар майдонда кимё саноатига ихтисослашган инновацион илмий-ишлаб чиқариш ва таълим кластери ташкил...

Больше похожих статей