Ўзбекистонда 198 нафар қатағон қурбони оқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий судга Ўрта Осиёдаги Бирлашган давлат сиёсий бошқармаси қошидаги Учлик Кенгашларининг махсус йиғилишининг 1930-1938 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Хоразм, Бухоро, Жиззах ва Наманган вилоятлари ҳудудларида аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатлар ва қуролли қўзғолонлар, террорчилик, бандитизм ва шпионаж содир этиш, Туркфронт махсус бўлими ҳайъати ҳамда Бутун Россия фавқулодда комиссияси Президиумининг махсус йиғилишининг 1920-1921 йиллардаги қарорларига кўра ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 198 нафар шахсга оид 11 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокурор ўринбосари томонидан юқорида кўрсатилган жиноят ишлари юзасидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида протестлар келтирилди.

2024 йил 6 май куни Олий суд раисининг ўринбосари Икром Муслимов раислигида ўтказилган очиқ суд мажлисларида ушбу протестлар кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди ҳамда Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддасига асосан жами 11 та жиноят иши бўйича 198 нафар шахсга нисбатан Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг оқлов ҳукмлари чиқарилди.

ССРИ Олий суди жиноят судлов ҳайъатининг 1930 йил 21 июндаги ҳукми билан Ўзбекистон ССР Олий суди раиси лавозимида ишлаган Саъдулла Қосимов ва бошқалар (жами 7 киши) Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 63-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларга мол-мулкини мусодара қилган ҳолда ўлим ва озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг бугунги суд мажлисида С. Қосимовнинг набираси Ф. Саъдуллаев томонидан ушбу ҳукм устидан берилган кассация шикояти ҳамда Бош прокурор ўринбосари томонидан ушбу жиноят иши юзасидан келтирилган кассация протести ҳам кўриб чиқилди. Натижада С. Қосимов ва бошқаларга нисбатан чиқарилган айблов ҳукми бекор қилиниб, уларнинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топилиб, оқланди.

Оқланганлар рўйхати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей