Танзила Нарбаева Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Манфред Грунд бошчилигидаги Германия делегацияси билан учрашув ўтказди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева  юртимизда меҳмон бўлиб турган Германия Бундестагидаги “Германия – Марказий Осиё”  парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Германия муносабатларининг кенг доираси, хусусан, сиёсий, савдо-иқтисодий, ижтимоий, маданий-гуманитар ҳамкорликни яна-да мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Германия Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, тез ривожланиб бораётган Ўзбекистон билан кўп қиррали муносабатларни яна-да чуқурлаштиришга тайёр эканлиги  айтиб ўтилди.  Биринчи навбатда барқарор ўсиб бораётган иқтисодий йўналишда товар айирбошлаш ҳажмини кенгайтириш, янги инвестицияларни жалб этиш, замонавий ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш бўйича қизиқиш билдирилди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларларда парламентлараро мулоқотнинг муҳимлигидан келиб чиқиб, бу борада қатор режаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, икки томонлама алоқаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, парламент қўмиталари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва уни яна-да ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Шунингдек, электрон парламентни жорий этиш бўйича тажриба алмашишга келишиб олинди.

Делегация аъзолари томонидан Ўзбекистонда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишларга юқори баҳо берилди ва мазкур жараёнда Германия фаол иштирок этишга тайёрлиги билдирилди.      

Суҳбат давомида меҳнат муносабатлари, гендер тенгликни таъминлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маданий-гуманитар соҳаларда ҳам ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари бўйича фикр алмашилди.

Учрашув якунида ўзаро ташрифларни ташкиллаштирган ҳолда Ўзбекистон ва Германия парламентлари муносабатларининг янги йўналишларини белгилаб олиш мақсадида ҳамкорликка оид тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей