29 март куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Бу Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги 37-сон Фармонига мувофиқ амалга оширилади.

«Автомобилсиз кун»ни ўтказишдан асосий мақсад соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдир.

Экология вазирлиги барчани «Автомобилсиз кун»га бефарқ бўлмасликка, шахсий автомобиллар ўрнига жамоат транспорти, метро, велосипед каби атмосферага камроқ зарар етказадиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Абдулла Арипов Евросиё миллатлар ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Евросиё миллатлараро ҳукуматлараро кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Тадбирда Евросиё...

Больше похожих статей