Хоразмда ўқувчи қизлар бўлган Cobalt ағдарилиб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ижтимоий тармоқларда ичида ўқувчи қизлар бўлган автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани акс этган видео тарқалди.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, автоҳалокат жорий йилнинг 22 март куни Боғот тумани ҳудудидан ўтган 4К 953 автомобиль йўлнинг 3-километрида содир бўлган.

Дастлабки суриштирув жараёнида, ҳайдовчиси Боғот тумани Нурафшон маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.Х. (эркак) бўлган Cobalt йўлдан четга чиқиб, ағдарилиб кетган. ЙТҲнинг содир бўлишига ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Автомашина йўловчиси бўлган 2006 ва 2007 йилларда туғилган икки нафар қизга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Молдовадан Ўзбекистонга фирибгарликда гумонланувчи экстрадиция қилинди

Фирибгарлик жиноятида айбланаётган ва халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси Молдова Республикасидан мамлакатга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги...

Больше похожих статей