Ургут туманидаги кўприк қулаб тушди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган.

Самарқанд вилояти Ургут тумани Узунсой маҳалласидаги кўприкни сел олиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди. Бу ҳақда Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ҳокимликнинг маълум қилишича, айни кунларда ҳудудларда кузатилаётган мавсумий ёғингарчилик оқибатида сойнинг қирғоқ қисми ювилиши натижасида кўприк устидаги юк кўтарувчи конструкциялар пастга қулаб тушган. Сойдан  ҳеч қандай кучли сел оқими оқиб келмаган ва атрофдагиларга зарар етмаган.

«Ҳозирда туман ҳокимлиги ташаббуси билан кўприкни қайта тиклаш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, аҳолига қисқа фурсатларда фойдаланишга топшириш мақсадида амалий ишлар олиб борилмоқда» — дейилади хабарда.

Маълумот ўрнида, ушбу кўприк 1974 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар таклиф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация, шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди. Муҳокама давомида мамлакат...

Больше похожих статей