Бухорода 15 ёшли бола Омбудсманга онасидан шикоят қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Болалар омбудсмани котибиятига Бухоро вилоятида яшовчи 15 ёшли боладан мурожаат келди, деб хабар бермоқда болалар ҳуқуқлари бўйича вакил матбуот хизмати.

Айтилишича, М.М. исмли бола онаси унга узоқ вақт давомида тазйиқ ўтказиб келгани сабабли 2023 йилдан буён онасидан алоҳида, бувиси қарамоғида яшаб келган. У отаси алимент мажбуриятларини ўз вақтида бажармагани учун озодликдан маҳрум қилинганини билдириб, синглиси ва ўзини онаси қарамоғига берилишига йўл қўймаслик масаласида амалий ёрдам сўраган.

Болалар омбудсманининг сўрови асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан мазкур оиланинг ижтимоий вазияти атрофлича ўрганилган.

Жумладан, Бухоро вилояти Жондор тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг ҳолатни ўрганиш давомида ҳақиқатдан ҳам боланинг устун манфаатларини она эмас, бувиси таъминлай олиши тўғрисидаги хулосаси асосида М.М. Бухорода 15 ёшли бола Омбудсманга онасидан шикоят қилди

«Мазкур оиланинг ижтимоий масалалари келгусида ҳам болалар омбудсмани ва мутасаддилар кузатуви остида бўлиб, зарур ҳолларда тегишли кўмак кўрсатиш чоралари кўрилади», — дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Арманистонда NVIDIA базасида минтақадаги энг йирик AI-дата-марказ — Firebird ишга туширилди

Арманистоннинг Раздан шаҳрида минтақадаги бу турдаги энг йирик мажмуалардан бири бўлган Firebird AI-фабрикаси ишга туширилди. Лойиҳа NVIDIA тезлаштирилган ҳисоблаш...

Больше похожих статей