Тошкент вилоятида ҳаракатланиб кетаётган автобус ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Ҳолат бўйича “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ Ахборот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, ҳодиса бугун, 26 февраль куни “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “7-автобус саройи” филиалига бириктирилган “Мерcедес-Бенз” русумли  33-сонли автобусда содир бўлган.

Қайд этилишича, ушбу автобус 2013 йил ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги автобус, Юқоричирчиқ тумани, Барданкўл—Жумабозор—Қизилтоғ йўли бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, тормоз тизимида носозлик келиб чиққани сабабли ёнғин юз берган.

ФВВ Ёнғин қутқарув бўлинмаси тезкор гуруҳи чақирилиб, ёнғин қисқа вақтда бартараф этилган. Мазкур ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг Ишлаб чиқариш техник бўлими ходимлари томонидан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

MANBA: DARAKCHI.UZ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарё вилоятида тақиқланган модда сақланган «озиш учун қаҳва» олиб киришга уриниш бартараф этилди

18 апрел куни Сирдарё вилоятидаги «Малик» божхона постида хавфли таркибга эга маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга уриниш аниқланди. Божхона органлари маълумотига...

Больше похожих статей