Ўзбекистон элчиси Қувайт ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг янги тайинлаган элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт ташқи ишлар вазири Абдуллоҳ Али ал-Яҳёга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.

Қувайт ташқи сиёсат идорасида бўлиб ўтган учрашувда икки томонлама яқин ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, илм-фан, таълим ва маданий-маърифий соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада чуқурлаштириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш йўналишларида ҳамкорлик жадаллаштириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Томонлар, шунингдек, жорий йилда режалаштирилган тадбирлар жадвалини ҳам кўриб чиқдилар.

Суҳбат якунида Кувайт ташқи ишлар вазири Ўзбекистон элчисини масъулиятли лавозимга тайинлангани билан самимий қутлаб, дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон делегацияси Москвада медиа ва коммуникация соҳасида ҳамкорлик бўйича қатор учрашувлар ўтказди

Москва шаҳрига амалга оширилган уч кунлик ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Россия Федерацияси Президенти Администрацияси вакиллари, жамоат ташкилотлари ҳамда тегишли...

Больше похожих статей