Қирғизистонга Ўзбекистондан суюлтирилган газнинг биринчи партияси етиб келди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Қирғизистон ҳудудига Бишкек иссиқлик электр станциясидаги авариядан сўнг инсонпарварлик ёрдами кўринишида 1 мингга яқин баллон табиий газ етказиб берди.

Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати ҳузуридаги республика штаби маълум қилди.

“3 февраль куни Ўзбекистондан Жалолобод шаҳрига тўққизта юк ташувчи автомашинада 1000 дона газ баллонлари келтирилди”, — дейилади хабарда.

Штабнинг билдиришича, газ баллонлари яқин орада Жалолободдан Бишкекка жўнатилади. Туркманистон президенти ҳам аввалроқ қўшни республикага суюлтирилган газ кўринишида гуманитар ёрдам кўрсатиш ниятида эканини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2 февралга ўтар кечаси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз бериб, беш киши жабрланган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Арманистонда NVIDIA базасида минтақадаги энг йирик AI-дата-марказ — Firebird ишга туширилди

Арманистоннинг Раздан шаҳрида минтақадаги бу турдаги энг йирик мажмуалардан бири бўлган Firebird AI-фабрикаси ишга туширилди. Лойиҳа NVIDIA тезлаштирилган ҳисоблаш...

Больше похожих статей