Туркманистон ва Ўзбекистон Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,920участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркманистон ва Ўзбекистон Бишкекдаги иссиқлик электр станциясидаги авариядан кейин Қирғизистонга газ етказиб беришда ёрдам беради.

Бу ҳақда Қирғизистон ТИВ раҳбари Жеенбек Кулубоев ҳамда унинг туркманистонлик ва ўзбекистонлик ҳамкасблари Рашид Мередов ва Бахтиёр Саидовнинг телефон орқали мулоқоти чоғида маълум бўлди, деб хабар беради Қирғизистон ТИВ.

Хусусан, Ўзбекистон томони ёрдам сифатида Андижондан Ўш шаҳрига суюлтирилган газ баллонлари жўнатилишини маълум қилган.

Ўз навбатида Туркманистон ТИВ раҳбари Мередов Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов топшириғига кўра Туркманистон томони Қирғизистон Республикасига суюлтирилган газ етказиб бериш кўринишида гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

2 февралга ўтар кечаси Бишкекдаги иссиқлик электр станциясида авария юз бериб, беш киши жабрланган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Арманистонда NVIDIA базасида минтақадаги энг йирик AI-дата-марказ — Firebird ишга туширилди

Арманистоннинг Раздан шаҳрида минтақадаги бу турдаги энг йирик мажмуалардан бири бўлган Firebird AI-фабрикаси ишга туширилди. Лойиҳа NVIDIA тезлаштирилган ҳисоблаш...

Больше похожих статей